Коутиньо яна АПЛга қайтиши мумкин
Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо "Манчестер Сити"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Don Balon нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “шаҳарликлар” 26 ёшли бразилиялик футболчини ўзининг 33 ёшли испаниялик тажрибали ярим ҳимоячиси Давид Силванинг ўрнига муносиб кўришмоқда. Бунинг учун эса улар каталонияликларга 160 млн евро тўлашга тайёр.

Маълумот учун, Коутиньо “Барселона” сафига бундан роппа-роса бир йил муқаддам “Ливерпул”дан 130 млн евро эвазига келиб қўшилган эди. У жорий мавсум 22та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.