Коутиньо янги жамоа танлади

“Барселона”да ўзини кўрсатолмаган Филиппе Коутиньо Англия премьер-лигасига қайтишга қарор қилди.

Бразилиялик плеймейкер Каталонияга келгунга қадар “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилган ва ўз позицяси бўйича Англия чемпионатининг энг зўр футболчиларидан бири бўлган.

Энди Коутиньо яна “туманли альбион”га қайтиб, бу гал “Арсенал”да тўп тепишни истаяпти.

Коутиньо “Барселона”га катта маблағ эвазига трансфер қилинган бўлишига қарамай, ишончни оқлагани йўқ. Орада у ижара асосида “Бавария”да ўйнаб, Бундеслига чемпионлиги ва Европа Чемпионлар лигаси ғолиблигини қўлга киритди.

Коутиньонинг маоши баландлиги сабабли мюнхенликлар уни Каталонияга қайтариб юборди. Бразилиялик юлдуз “Барселона”ни бошқарган ҳеч бир мураббий ўйин схемасига тўғри келмади.

29 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсумда 16 марта майдонга тушиб, бир жуфт гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!