Коутиньони ким олади? У Англияда талаш бўляпти

“Барселона”нинг клубга керак бўлмаган плеймейкери Коутиньони қўлга киритмоқчи бўлган жамоалар сафи тобора кенгайиб бормоқда.

Бразилиялик ярим ҳимоячи катта эҳтимол билан фаолиятини Англияда давом эттиради. Чунки унинг маошини бошқа мамлакат клублари  кўтара олмайди.

Маълумотларга қараганда, Коутиньони ишга жойлаш билан “Барселона”нинг собиқ спорт директори  Рауль Санльеи шуғулланмоқда. Ҳозир унинг қўлида футболчига “Челси”, “Ньюкасл”, “Арсенал” ва “Лестер” қизиқаётгани ҳақида маълумотлар бор.

“Барселона” Филиппе Коутиньонинг трансфери 100 миллион евро қилиб белгилаган ва бу сумма ўзгартирилмайди.

Сульшер Коутиньо бўйича якуний қарорини эълон қилди

Суперклубга айланаётган “Ньюкасл” Коутиньони ишга олади

Улар Россиядаги ҳужумчиларни титратган

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)