Коутиньонинг муаммоси (Эркин Ғайбуллаев блоги)
Ads

Коутиньо 2018-йилнинг 6-январида «Барселона» сафига кўчиб ўтганди. Аммо 2019-йилнинг 6-январида у «Хетафе»га қарши ўйинни захирада бошлади. У ўйин якунида бир неча дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Яхши таассурот қолдириш учун унга вақт етмади.

Ушбу ўйин бразилиялик футболчининг Ла Лига доирасида қаторасига тўртинчи ўйинда захирада қолдирилгани билан ҳам аҳамиятли бўлди. Унинг Каталонияга кўчиб ўтиши узоқ саргузаштга айланиб кетганини эсласак бундай футболчи ноқулай вазиятда қолиб кетаётганини ачинарли, албатта.

«Ливерпуль», «Реал Мадрид» ва «Эспаньол» мухлислари унинг ҳозирги ҳолатидан бахтли эканликлари шубҳасиз. Жаҳон даражасидаги футболчининг омадсизликка учраётгани ўзаро учрашувларда қўл келади, ахир.

Аммо бунга сабаб нима? Жаҳоннинг энг қиммат учинчи футболчиси ва «қизиллар»нинг энг қиммат трансфери нега «Барса»да ўз ўрнини топа олмаяпти?

Ҳаммаси 2017-йилда каталонияликлар Неймарни йўқотиши ортидан бошланганди. Унинг трансфери ортидан клуб ўз эътиборини Коутиньога қаратди, орадан кўп ўтмай улар янги нишон – Усмон Дембелега қаратишди. «Кўк-анорранглилар» Коутиньони Андрес Иньестанинг ўринбосари сифатида кўраётганини тилга олди. Неймарнинг ўрнини эса Дембеле тўлдириги мумкинлигини эътироф этди.

Албатта, «Ливерпуль» ўз етакчисини қўйиб юборишни истамади ва Коутиньо маълум вақт орзусига эришолмади. Дембеле эса аксинга испан клубига ўтди. Аммо жиддий жароҳат олиши уни Янги йилгача томошабинга айлантириб қўйди. Таркибда битта иқтидорнинг камайиши ортидан Вальверденинг 4-3-3 ўйин схемаси ҳеч қанақасига иш бермади. Мураббий Месси вингер сифатида ўйнаши ортидан ҳимоялана олмаслигини йўқотиш мақсадида 4-4-1-1 ўйин услубига ўтди.

Ушбу тизим иш берди ва «Барса» Мессининг даҳолигига яна бир бор тан берди. Бу орада клуб яна «Коутиньо иши»га қайтди ва январда уни олиб келишнинг уддасидан чиқди.

Коутиньонинг 4-3-3 ўйин услубида марказий ярим ҳимоячи сифатида ўйнаши катта таваккал ҳисобланади. Боиси у етарлича ҳимоялана олмайди. 4-4-1-1 да эса у чап қанотда қисман ярим ҳимоячи, қисман вингер ва қисман ҳужумкор ярим ҳимоячига айланиши мумкин. Бу унинг ўйинига мос тушарди. Бундай тизимда у фаолиятини ажойиб тарзда бошлашга эриша олди. У Қирол Кубоги финалида энг яхши ўйинларидан бирини кўрсатди. Мавсумдаги ягона мағлубият – «Леванте»га қарши хет-трикка эришди.

Жорий мавсумда нима ўзгарди?

Иньеста кетди. Вальверде эса яна 4-3-3 ўйин тизимига қайтди. 4-4-1-1 схемаси ҳам яхши эди, бироқ энди таркибда ҳужумкор футболчилар кўпайиб кетган.

4-3-3 да Коутиньо муаммоларга дуч келади. Буни у Бразилия билан Жаҳон Чемпионатида ҳис қилиб кўрди. У уч кишилик ярим ҳимояда қаттиқроқ меҳнат қила олади. Аммо у позицион ҳимояланишда нўноқ ва бу жамоасини оғир аҳволга солиб қўяди.

Мессининг «ўнг қанот вингери» сифатида ҳаракатланиши эса ўнг қанотда бўшлиқни яратади ва бу рақиб қарши ҳужумини ўтказиб юборишига сабаб бўлмоқда. Уни Ракитич ёки Серхи Роберто тўлдиришга мажбур.

Шу факторлар сабаб «Барса» мавсум стартида қийинчиликка учради. Ла Лиганинг нақ тўрт ўйинида улар ғалаба нималигини билишмади.

Ўтган мавсумда бўлгани каби Вальверде яна синалган 4-4-1-1 услубга қайтди ва бразилиялик футболчи асосий таркибга қайтди. «Эспаньол»нинг собиқ вакили бир қанча муҳим учрашувларни ўтказди. Аммо жуда яхши ўйнай олмади.

Кутилмаганда у жароҳат олиб бир неча ҳафта клубга ёрдам бера олмади. Бу вақтда эса Дембеле ниҳоят ўз ўйинини топа бошлади. 4-3-3 ўйин услубида Дембеле ва Коутиньо иккаласини ўйнатиш мумкин. Бироқ 4-4-1-1 да улардан фақатгина биттаси ўйнаши мумкин. Ўтган мавсумда бўлганидек Коутиньода имконият юқори. Аммо Дембеле «Атлетико»га қарши 90-дақиқада гол уриб муҳим бир очкони олиб берганидан кейин мураббийнинг унга бўлган ишончи тобора ортди.

Ўшандан кейин франциялик вингер ҳар бир ўйинда ўз голлари ёки голли узатмалари билан барчани хушнуд эта бошлади. Бу эса Коутиньонинг «захирага михланиб» қолишига олиб келди.

Бразилиялик иқтидор эгасининг таркибда қиладиган иши қолмади. Дембеле Иньеста бажарганидек чап қанотда аъло даражада ўйнай бошлади. Мувозанатни сақлаш эса Вальверде учун катта таваккал ҳисобланади. 4-2-3-1 ўйин схемасида икковлон асосий таркибда ўйнаши мумкин. Аммо бу ҳали синовдан ўтганича йўқ.

Ҳозирги вазиятда Коутиньо Дембеле ёки Суареснинг спорт формасини йўқотишини кутишдан бошқа чораси йўқ. Вальверде Коутиньонинг трансфери 100 миллион евродан ортиқ бўлганига қарамай у барқарорликни ушлаб қолиш учун ҳаракат қилади.

Коутиньонинг «чиқиб қолиши» осмондан тушгани йўқ. Бу тактик ишланмаларнинг натижаси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
10/01/2019 21:14
Коутиньо муаммоси Вальвердеда. Уни жойлаштира олмаяпти.