Ковачич "Челси"ни тарк этиб, АПЛнинг бошқа клубига ўтишга тайёр
"Mail" нашри хабарига кўра, "Челси" ярим ҳимоячиси Матео Ковачич ёзда Лондон клубини тарк этади.
Манбага кўра, 29 ёшли хорватга асосий давогар "Манчестер Сити" бўлиб турибди. Қайд этилишича, “шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола футболчига қойил қолган.
Ковачичнинг "Челси" билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Хорватия терма жамоаси аъзоси "Transfermarkt" портали томонидан 40 миллион еврога баҳоланмоқда.
Ярим ҳимоячи жорий мавсумда “арситократлар” сафида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та самарали узатмани амалга оширди. Ковачич 2018 йилдан буён Лондон клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Фикрлар