Ковачич: “Реал” ЕЧЛда бутунлай ўзгаради
Ads

 

Мадриднинг “Реал” жамоаси ярим ҳимоячиси Матео Ковачич ПСЖга қарши кечган (2:1) ЕЧЛ нимчорак финал жавоб ўйинидан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ўйин қийин кечди. ПСЖ яхши ва сифатли футбол намойиш қилди, аммо ғалаба қозонганимиздан мамнунмиз. Рақиб тўп билан кўпроқ муомала қилди. Бундай ўйнаганимизда “Реал”ни ютиш қийин.

“Реал” Европа Чемпионлар Лигасида бутунлай ўзгаради. Мадридликлар Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлиш учун яралган”, – деди хорватиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” икки ўйин натижасига кўра (5:2) парижликларни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди.