Ковачич: Хорватия кучли гуруҳдан жой олган
Ads

Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Матео Ковачич ЖЧ-2018 гуруҳ босқисидаги имкониятлар ҳақида гапириб ўтди.

“Бизнинг жамоамиз барча чизиқларда кучли футболчилардан ташкил топган. Аммо биз мусобақанинг энг кучли гуруҳидан жой олдик. Гуруҳимиз кучли эканлигини барча айтмоқда. Бироқ, биз ҳам қолган гуруҳдошларимизга нисбатан кучсиз эмасмиз. Ўйлайманки, ушбу ўйинлар энг эсда қоларли ўйинлар бўлади”, - дейди Ковачич.

Эслатиб ўтамиз, Хорватия гуруҳ босқичида Аргентина, Нигерия ва Исландия термаларига қарши кураш олиб боради.