Кўз кўриб, қулоқ эшитмаган воқеа

Испаниялик ҳимоячи Альваро Одриосола атиги 10 та учрашувда жами бешта совринни қўлга киритган футболчи сифатида тарихга ўз номини ёздириб қўйди.

Чемпионлар лигасининг финал учрашувида “Бавария” рўйхатига киритилган испан футболчиси майдонга тушмаган бўлса-да, совринга эга чиқди ва мусобақа медали билан тақдирланди. “Бавария” бу футболчини “Реал”дан ижарага олган эди.

Ўтган мавсумда ҳар икки жамоа таркибида кам бўлсада, майдонга тушган Одриосола шу бир неча ўйини учун улкан совринларга эга бўлди. У “Реал” рўйхатида бўлгани ва тўртта ўйинда қатнашгани учун Испания чемпиони ва Супер Кубоги соҳибига айланди. Мавсумнинг иккинчи ярмида “Бавария”га ўтиб кетган ҳимоячи Бундеслига ва мамлакат кубогини қўлга киритди.

Мавсум давомида майдонда жами 613 дақиқа тер тўккан футболчи жами бешта совринни қўлга киритди. Бунақаси тарихда бошқа қайтарилмаса керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!