Козимбек Мардонов профессионал боксда 3-жангини ўтказади (Видео)

Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида (-76,2 кг) фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Козимбек Мардонов (2-0, 1КО) ўзининг навбатдаги жангини Тошкент вақти билан 2 май тонгида Америка Қўшма Штатларининг Флорида штатида ташкил этиладиган бокс оқшомида ўтказади. 8 раунд этиб белгиланган баҳсда Мардоновга Райан Адамс (7-2-1, 6КО) рақиб бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Мардонов 6 март кунги ўзининг охирги жангида Абель Николас устидан очколар ҳисобида ғалаба қозонган эди.

                      

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)