"Краснодар" тарихидаги энг яхши футболчи аниқланмоқда. Улар орасида Аҳмедов ҳам бор

"Буқалар" тарихидаги энг яхши футболчи бўлишга даъвогарлиқ қилаётган футболчилар орасида ҳамюртимиз Одил Аҳмедов ҳам бор. Унга бу борада Маурисио Перейра, Андреас Гранквист, Фёдор Смолов, Жоазиньо, Юра Мовсисян, Виталий Калешин, Шарль Каборе ва Вандерсонлар рақобатчилик қилмоқда.

Клуб расмий сайтида ўтказилаётган сўровномада айни вақтда Маурисио Перейра (46,54 %) етакчилик қилмоқда. Ундан сўнг эса Андреас Гранквист (34,46 %) ва Фёдор Смолов (7,99 %)лар эгаллаб турибди.

Терма жамоамиз сардорига эса сўровномада иштирок этганларнинг 1,75 овоз берган.

Сўровномада иштирок этиш

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!