"Кремонезе" ғалабадан кейин бош мураббийни бўшатиб юборди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Милан» собиқ бош мураббийи Марко Джампаоло «Кремонезе» клубидан истеъфога чиқарилди, деб хабар бермоқда derbyderbyderby.it сайти. 

Қизиғи шундаки, раҳбарият бу қарорни жамоа Италия кубоги доирасида «Парма» устидан қозонган ғалабадан сўнг эълон қилди.

Шу билан бирга, клуб раҳбариятининг асосий эътирози лига ўйинлари билан боғлиқ. Ўтган мавсум якунида «Кремонезе» А сериядан тушиб кетган, янги мавсумни эса жамоа чемпионатдаги дастлабки икки учрашувда мағлубият билан бошлади. Айнан шу натижалар кечирилмади.

Марко Джампаоло ўрнига энг асосий номзод сифатида Фабио Пеккья тилга олинмоқда. У аввал ҳам «Кремонезе»ни бошқарган ва 2021/2022 йилги мавсумда жамоани 26 йиллик танаффусдан сўнг яна А серияга олиб чиққан эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!