Крестинин: "Хато ҳаммада бўлади, ўйинни кучайтиришимиз шарт"

Суперлига 12-туридан ўрин олган "Локомотив" – "Сўғдиёна" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Крестинин ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Яхши ўйин бўлди. Икки дарвоза олдида кескинлик бўлди. Афсуски, мудофаада ишончли ўйин кўрсата олмадик. Рақиб бугун камроқ хато қилгани учун ғалаба қозонди.

Ўтган беллашувдан фарқли ўлароқ, бугун баҳс динамикаси яхшироқ эди. Вазиятлар ҳам ўтган учрашувдан кўпроқ бўлди. Тўп билан яхшироқ муносабатда бўлдик. Бугун, йигитлар кўрсатган футбол анча тезроқ эди. Хато ҳаммада бўлади, аммо ўйинни кучайтиришимиз шарт. Қўшимчасига, психологик ва кадрлар билан муаммо бор. Албатта, қисман бу билан боғлиқ, аммо профессионал футболчи ўз эмоцияларини жиловлай олиш керак.

Худойберганов бизнинг кўрсатмаларга риоя қилмади. Футболчи жамоасига фойда келтириши лозим".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!