"Крид 3" фильмида бош қаҳрамонни қайси машҳур боксчи гавдалантиришини биласизми?

  • 12 ноябрь, 2019, 18:44
  • 0
  • Бокс

Ўтган йили “Крид 2” фильми катта экранларда намойиш қилинганди. Фильмда Рокки қўл остида машқ қиладиган енгил вазн тоифасидаги янги жаҳон чемпиони Aдонис Крид афсонавий Иван Драгонинг ўғли Виктор билан тўқнашади. Агар, ушбу кино картинани  учинчи серияси режалаштирилган бўлса, Деонтей Уайлдер (41-0-1, 40 КО) унда ўзини синаб кўрмоқчи эканлигини билдирди.

“Aктёрлик - бу менинг иштиёқим. Ҳозирча бунга вақтим бўлмади. Аммо бу соҳада энди ўзимни кўрсатадиган вақт келди.

"Крид”нинг яна бир қисми пайдо бўладими ёки йўқми, билмайман. Гарчи, ушбу фильмнинг янги сериясини яратилиши миш-мишлар бўлса-да, лекин имконият пайдо бўлса, мен унда роль ижро этишга тайёрман”- деди Уайлдер.

Бир мунча вақт Деонтей ушбу кинони навбатдагисини суратга олишда қатнашиши мумкин бўлган боксчилар рўйхатида бўлган.

Қолаверса, у фильмда иштирок этиш учун ўз шартига эга. Яъни у ҳақиқий жангдаги каби рақибини нокаутга учратмоқчи.

“Буни ҳар доим қилганман. Мен нокаутчиман”-дея қўшимча қилди АҚШлик боксчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!