Ads

Бугун Россия Премьер-лигасида 8-тур ўйинлари якунига етди.  Ҳамюртимиз Виталий Денисов фаолият олиб борадиган "Крилья Советов" клуби ўз майдонида "Краснодар"га қарши баҳс олиб борди.

"Самара-Арена"да кечган учрашув меҳмонларнинг 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якун топди. Денисов эса беллашув қайдномасидан ўрин олмади.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин: