Ads

Бугун Россия Премьер-лигаси 17-туридан ўрин олган "Крилья Советов" ҳамда "Ростов" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.

Самарада кечган беллашувда мезбонлар минимал ҳисобда рақибдан  устун келишди. Мезбонлар сафида ҳамюртимиз Виталия Денисов учрашувни асосий таркибда бошлади ва 68-дақиқада захирага олинди. Элдор Шомуродов  эса майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракатланди.

Учрашув қўполликларга бой тарзда ўтган билан ҳам ёдда қолди. Ҳар иккала жамоа сафида жами 3 футболчи майдондан четлатилди. Боз устига ростовликлар устози Валерий Карпин ҳам ҳакамга эътироз билдиргани учун майдон четидан бадарға қилинди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голни томоша қилишингиз мумкин: