"Крилья Советов" Шомуродовнинг рақобатчисини Италия клубига сотмади
"Крылья Советов" клуби бош директори Виталий Шашков жамоа тўпурари Александр Соболевни Италия клубига қўйиб юборилмаганини айтди.
“Соболевга қизиқишлар бор. Ёзда Италиядан таклиф бўлганди, аммо у бизни қаноатлантирмади. Биз Александрни мавсум охиригача таркибда олиб қолишни хоҳладик. Қолаверса, унинг ўзи ҳам униб ўсган жамоасига ёрдам беришни хоҳлади. Шундай экан у билан бу борадаги фикрларимиз бир ҳил бўлган”, - дейди Шашков.
Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли россиялик футболчи жорий мавсум премьер-лигада 16 та ўйинда майдонга тушди ва 10 та гол уришга эришди. У ҳозирча “Ростов”даги ҳамюртимиз Элдор Шомуродов билан бирга РПЛ тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилмоқда.
Фикрлар