Крис Смоллинг учун Лондон клуби ҳам курашга қўшилди
"Эвертон" ва "Тоттенхэм" Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Крис Смоллингнм қўлга киритиш учун кураш олиб боришмоқчи.
Corriere dello Sport нашри хабарига кўра, клублар айни вақтда "Рома"да ижара асосида тўп сураётган англиялик футболчининг агенти билан алоқага чиқиб улгуришган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, футболчининг ўзи Рим клуби таркибида қолиш ниятидалиги хабар қилинган эди. Аммо Смоллинг якуний қарорни қарорини клубнинг Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритишига қараб қабул қилиш ниятида.
Фикрлар