Крис Смоллинг учун яна бир даъвогар топилди

"Манчестер Юнайтед" универсал ҳимоячиси Крис Смоллингни қўлга киритиш истагидаги клублар сони яна биттага ортди.

La Gazzetta dello Sport нашри хабарига кўра, айни дамда "Рома"да ижара асосида тўп сураётган англиялик футболчи учун "Эвертон" ёзги трансфер ойнаси вақтида даъвогарлик қилмоқчи. Футболчи билан, шунингдек, "Рома" ҳам доимий шартнома имзолаш ниятида.

Олдинроқ, манкунианликлар футболчини ёзда қайтариб олиши ва сотиб юбормаслигини маълум қилган, бироқ агар футболчининг ўзи кетишни хоҳласа, унда унинг трансфер нархи 20 миллион евро атрофида бўлиши хабар қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!