Криштиану Роналду баёнот билан чиқди

Туриннинг Ювентус клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду трансфери борасидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.

“Мени яхши биладиганлар ишимга қанчалик синчковлик билан ёндошишимдан хабардор. Камроқ гап, кўпроқ иш - бу фаолиятим бошидан бери шиорим бўлиб келади. Бироқ, сўнгги пайтларда гапирилган ва ёзилганлардан келиб чиқиб, ўз позициямни қайд этиб ўтмоқчиман. Менга ҳам инсон, ҳам футболчи сифатидаги ҳурматсизликдан ҳам ёмон ҳолат бор. Яъни, келажагимнинг енгилтаклик билан ёритилиши ўша тилга олинаётган клублар, ундаги ишчилар ва ўйинчиларига нисбатан каттароқ ҳурматсизликдир.

Менинг "Реал"даги тарихим ёзиб бўлинган. Сўзларда, рақамларда, видео-ёзувларда ва сарлавҳаларда қайд этилган. Булар "Бернабеу" музейида ва клубнинг ҳар бир мухлиси қалбида сақланади. Эришганларимдан ташқари, шу 9 йил давомида "Реал"га нисбатан қаттиқ меҳр ва ҳурмат ҳис этганман. Бу туйғуларни ҳозиргача сақлаб келаман ва қадрлайман. Биламанки, Мадрид мухлислари ҳам доим менинг сиймойимни юракларида сақлашади. Мен эса уларни.

Испания воқеасидан ташқари бошқа лигалар клублари билан боғлиқ янгилик ва ҳикоялар пайдо бўлди. Ҳеч ким хақиқатни аниқлаштиришни ўйламади. Мен одамларни номим атрофидаги ишлардан тийилишга чақириб, жимликни бузяпман. Мен фаолиятим ва ишимга диққатимни қаратиб, бунга ўзимни бағишлаб, йўлимда чиққан синовларни енгишда давом этаман. Қолганичи? Қолгани шунчаки гап-сўз”.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда унинг "Реал" Мадридга ўтиши  борасидаги миш-мишлар урчиб кетган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
18/08/2021 23:39
Яша Роналду... Омад сенга...