Криштиану Роналду фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин
Португалия терма жамоаси ҳамда "Ан-Наср" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Европага қайтиши мумкин. Бу ҳақда "ТheSun" нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, 41 ёшли форвардга Италия клубидан таклиф бўлмоқда. Айни вақтда А Серия турнир жадвалида олтинчи поғонани эгаллаб турган "Комо" жамоаси Роналдуни ўз сафига қўшиб олишни режалаштиряпти.
Маълум бўлишича, "Комо"нинг эгаллари индонезиялик миллиардерлар ҳисобланди. Уларнинг умумий бойлиги 35 миллиард фунтдан ошиши айтилмоқда. Бундай молиявий имкониятлари Италия клубига Криштиануга муносиб таклиф билан чиқишга имконни беради.
Маълумот учун, Роналду А Серияда ўйнаш тажрибаси эга. Ҳужумчи 2018 йилдан 2021 йилгача "Ювентус" шарафини ҳимоя қилган.
Фикрлар