
Криштиану Роналду: "Олтин тўп"ни мен оламанми? Буни...
"Ювентус" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду "Олтин тўп" совринини қўлга киритиши мумкинлиги борасидаги саволга жавоб берди. Бу ҳақда Италия нашрлари хабар берди.
- "Олтин тўп"ни мен оламанми? Билмадим, буни вақт кўрсатади. Ҳозир эътиборим "Ювентус"нинг ғалаба қозонишига қаратилган. Шунинг учун изланишда, меҳнат қилишда давом этишим керак. Агар жамоа ғалаба қозонаверса, совринлар ҳам ўз-ўзидан келаверади, - деди Роналду.
Эслатиб ўтамиз, ОАВнинг аксарият қисми ушбу совринни Роналду олишига ишонмоқда.
Маълумот ўрнида, "Олтин тўп"ни тақдирлаш маросими 2 декабрь куни Париждаги "Шатле" театрида бўлиб ўтади.
Фикрлар