Криштиану Роналду Саудия чемпионатида навбатдаги голини урди

"Ан-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионатида яна бир бор ўз ҳисобини тўлдирди.

40 ёшли португалиялик форвард "Ал-Холуд"га қарши учрашувнинг 47-дақиқасида Жоау Феликснинг узатмасидан сўнг ҳисобни очди.

Шу тариқа, Роналдунинг жорий чемпионатдаги голлари сони 18 ўйинда 17 тага етди. У тўпурарлар пойгасида фақат "Ал-Аҳли" ҳужумчиси Айвен Тоунидан (18 гол) ортда қолмоқда.

Умуман олганда, Роналду ушбу мавсумда клуби ва Португалия терма жамоаси сафида 27 та ўйинда 23 та гол муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!