Криштиану Роналду Венгрияга қарши ўйиндан кейинги натижа ҳақида фикр билдирди

Португалия терма жамоаси Жаҳон чемпионати–2026 саралаш босқичида Венгрияга қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди — 2:2. Учрашувда Криштиану Роналду дубль қайд этди.

Шунга қарамай, 40 ёшли ҳужумчи мусобақадаги мақсадга яқинлашиб бораётганларини таъкидлади:

"Биз мақсадимизга тобора яқинлашяпмиз! Олға, Португалия!" — деб ёзди Роналду ижтимоий тармоқда.

Эслатиб ўтамиз, Роберто Мартинес бошқарувидаги Португалия терма жамоаси навбатдаги учрашувини 14 ҳамда 16 ноябрь кунлари Ирландия ва Арменияга қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!