Криштианунинг дубли "Ювентус"га ғалаба келтирди

Италия А Серияси 8-туридан ўрин олган "Ювентус" - "Кальяри" учрашуви ўз якунига етди. Унда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Биринчи таймдаги Роналдунинг 2 та голи амалда ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйди. 

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 88'

    Куадрадо майдон марказида фол ишлатди. 

  • 86'

    Данило, Кулусевски ва Артур ўрнига Алекс Сандро, Кьеза, Бентанкур майдонга тушмоқда. 

  • 83'

    Калигаранинг узатмаси ҳимоячилар томонидан осонлик билан қайтарилди. 

  • 81'

    Бернардески бурчак зарбасини муваффақиятли амалга ошира олмади. 

  • 78'

    Бернардескининг зарба беришига ҳимоячилар йўл қўймади. 

  • 76'

    Кулусевскининг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

  • 74'

    Соттиль сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 71'

    "Кальяри"нинг голи офсайд сабаб ҳисобга олинмади. 

  • 70'

    Рабьо ва Мората ўрнига Маккенни ва Дибала майдонга тушди. 

  • 68'

    Клаван тиббий ёрдам олмоқда. 

  • 65'

    Моратанинг ғоят қулай вазиятдан берган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 63'

    Бернардески хавфли ўйнади. Аммо карточка йўқ. 

  • 61'

    Соттиль ўзига узатилган тўпга ета олмади. 

  • 58'

    Куадрадодан яна бир узатма. Ҳимоячилар ўз ўрнида. 

  • 56'

    Бернардескининг арбасини Краньо қайтариб қолди. 

  • 54'

    Данило ва Артур сариқ карточка ишлаб олишди. 

  • 51'

    Кулусевски жарима майдонига узатилган тўпга ета олмади. 

  • 48'

    "Ювентус" бурчак зарбасидан самара чиқара олмади. 

  • 46'

    Трипалделли Соттилни алмаштирмоқда. 

  • 46'

    Иккинчи тайм страт олди.

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 43'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Криштиану Роналду иккинчи голни урмоқда. Чиройли комбинацион ўйин португалияликнинг голи билан якунланди. 

  • 41'

    Куадрадонинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборишга муваффақ бўлди. 

  • 38'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Роналду ҳисобни очмоқда. Ўнг юқори бурчакка йўлланган зарба дарвоза тўридан жой олди. 

  • 37'

    Бернардескининг зарбаси дарвозабон томонидан қайтарилди. 

  • 35'

    Трипалделли огоҳлантирилди. 

  • 33'

    Рабьо сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 30'

    Бурчак узатмасига Роналду бош билан зарба берди. Бирозгина аниқлик етишмади. 

  • 29'

    Кулусевски Куадрадонинг жаримадан узатган тўпини дарвозага аниқ йўллай олмади. 

  • 28'

    Трипаделли майдон марказида қўполлик ишлатди. Ҳозирча карточка кўрсатилмади. 

  • 26'

    Куадрадонинг бурчакдан узатган тўпини Мората дарвозага аниқ йўллай билмади. 

  • 25'

    Бернардескининг узатмасини Краньо ушлаб олди. 

  • 23'

    Кулусевскининг зарбаси ҳам ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 23'

    Роналдунинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди. 

  • 19'

    Бернардескининг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди. 

  • 18'

    Куадрадонинг узатмасини Роналду аниқ йўллай олмади. 

  • 16'

    Краньо ўз вақтида тўпга чиқиб келиб, Мората уни эгаллаб олишига йўл қўймади. 

  • 14'

    "Ювентус" қисқа паслар билан яхши ўйнамоқда. 

  • 11'

    Бернардескининг голи инобатга олинмайди. Мората офсайдда бўлган экан. 

  • 9'

    Бернардескининг жарима майдонига узатган тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 8'

    Моратанинг жарима майдони манзили томон узатган тўпи ноаниқ кетди. 

  • 5'

    Рог ҳакамдан оғзаки танбеҳ олди. У рақиб футболкасидан тортиб қолди. 

  • 4'

    Де Лигт рақиб ҳужумчисига зарба бериш имконини бермади. 

  • 3'

    Илк ҳужум меҳмонлар ижросида. Аммо зарбагача иш етиб бормади. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишди. 

  • 0'

    Меҳмонлар таркиби қуйидагича:

  • 0'

    "Юве" таркиби:

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. "Ювентус" ва "Кальяри" учрашуви яна бироздан сўнг бошланади. Ушбу ўйинни Абдулвосид Валихонов матнли трансляция орқали эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!