«Кристал Пэлас» Сарр бўйича таклифни рад этди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Кристал Пэлас» ҳужумчиси Исмаила Сарр катта эҳтимол билан «Галатасарай» сафига ўтмайди.

Журналист Экрем Конур тарқатган маълумотга кўра, «орлар» туркиялик клуб таклиф этган 30 миллион евро миқдоридаги трансфер суммасини рад этган. Лондон клуби сенегаллик футболчини жамоада сақлаб қолиш ниятида, чунки уни лойиҳанинг асосий фигураларидан бири деб билади. Шу билан бирга, манбаларга кўра, Саррнинг ўзи «Галатасарай»га ўтиш вариантига ёпиқ эмас.

Исмаила Саррга қизиқиш фақат Туркия билан чекланиб қолмаяпти. Унга «Манчестер Юнайтед» ва Лондоннинг «Арсенал» жамоалари ҳам кузатув олиб бормоқда. Ҳар икки клуб 28 ёшли ҳужумчининг вазиятини диққат билан ўрганаётгани айтилмоқда.

2025/26 йилги мавсумда Сарр барча мусобақалар доирасида 45 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва яна 2 та голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!