"Кристал Пэлас" бош мураббийи Гехининг сотилиши ҳақида фикр билдирди
"Кристал Пэлас" бош мураббийи Оливер Гласнер Марк Гехини сотилиш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.
"Ҳамма Марк "Кристал Пэлас"да ўйнашини ва янги шартнома имзолаб, умрбод жамоада қолишини истайди. Бошқа томондан, Гехининг шартномаси ёзда тугайди ва агар кимдир уни сотиб олмоқчи бўлса, яхши таклиф тушгани билан клуб уни сотиб юбориши мумкин. Ҳозирги кунда молиявий масала спорт масаласидан муҳимроқ деган даврга келганмиз. Биз бундан максимал фойдаланиб қолишимиз керак. Агар футболчи мен кетмоқчиман деса ва таклиф қилинган сумма чегарадан юқорироқ бўлса, трансфер амалга ошади. Мен шунчалар содда эмасманки, агар "Сити"дан катта таклиф келса ва Марк рози бўлса, ўтиш содир бўлишини тушунмаса",- деди австриялик мутахассис.
Маълумот учун, "Кристал Пэлас" айни вақтда АПЛда 20 та ўйинда 27 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди.



Фикрлар