“Кристал Пэлас”га 3 та соврин олиб келган мураббий клубдан кетди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Австриялик мутахассис Оливер Гласнер Лондоннинг "Кристал Пэлас" клуби бош мураббийи лавозимини расман тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Гласнер 2024 йилнинг февралидан бери "бургутлар"ни бошқарган. Унинг қўл остида жамоа 121 та ўйин ўтказиб, 53 та ғалаба, 33 та дуранг va 35 та мағлубият қайд этган.

Айтиш жоизки, Гласнер "Кристал Пэлас"ни Англия кубоги va Суперкубогида ғалаба қозонишга олиб келди. Бундан ташқари, клуб Конференциялар лигаси ғолибига айланди. 51 ёшли австрияликкача "бургутлар" ҳеч қачон совринларни қўлга киритмаган эди.

Тез орада Гласнер "Милан"нинг янги бош мураббийи бўлиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!