Кристина Младенович: Яқинларим қоматим ҳақида кўп гапиради
Франциялик теннисчи Кристина Младенович ўзининг жисмоний машғулотлари ҳақида тўхталиб ўтди.
"Мен кўп вақтимни кортда эмас, жисмоний машғулотлар залида ўтказаман. Бу ишим билан мен фақат кучли бўлишни истайман. Аммо менга катта мушаклар керак эмас. Чидамлилик ҳар қандай мушакдан яхшироқ.
Энг яқин инсонларим ҳам менгга қоматим ҳақида кўп ўйлашимни гапиришади. Қизиғи шундаки, улар менинг 150 кглик тошни кўтараётганимни кўриб лол бўлиб қолишади ва бу қомат билан қандай қилиб бу оғирликни кўтарасан дейишади", - дейди Кристина.
Sports.uz
Фикрлар