Кроос яна "Бавария"га қайтиши мумкин

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос яна "Бавария"га қайтиши мумкин.

Readfootball нашри тарқатган хабарга кўра 29 ёшли германиялик футболчи ўзининг “қироллик клуби”даги аҳамияти тушиб кетганини сезмоқда ва шу сабабли жамоасини ўзгартирмоқчи. Унга эса мюнхенликлар асосий даъвогар сифатида эътироф этилишмоқда.

Қайд этиш лозимки, “Бавария” Кроос учун бегона эмас. У 2007-2014 йилларда ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган.

Айни дамда Крооснинг трансфери 80 млн еврога баҳоланмоқда. Таъкидлаш керакки, “Реал” уни 2014 йил “Бавария”дан 25 млн еврога сотиб олган эди.

Маълумот учун, Тони Кроос жорий мавсум “Реал” сафида жами 43та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 6та ассист ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!