Кроос яна собиқ жамоасига қайтадими?
Мюнхеннинг "Бавария" клуби "Реал" Мадрид хавбеки Тони Кроосни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда El Chiringuito нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, немис гранди вакиллари аллақачон бу борада 30 ёшли германиялик футболчининг агенти билан музокараларни бошлаб юборишган. Айтиш керакки, Кроос учун "Бавария" бегона эмас. У 2007-2014 йилларда ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган.
Бундан аввалроқ, Кроос фаолиятини "Реал"да якунлаш истагида экани ҳақида айтиб ўтган эди. У жорий мавсум 33 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5 та гол ҳамда 9 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг "қироллик клуби" билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар