Кроос Зиданни тан олмади

“Реал” ярим ҳимоячиси Тони Кроос ўз фаолиятида дуч келган мураббийлар орасида энг зўри ким эканини маълум қилди.

- Мен юқори савияли кўп мураббийлар билан ишлаганман. Айниқса, Гвардиола билан йил ҳамкорлик қилганман ва у ҳайратланарли мутахассис. Зидан билан эса кўп совринларни қўлга киритдим. Лекин мен учун Хайнкес энг яхши мураббий. Унинг қўл остида Леверкузен ва Мюнхенда ўз иқтидоримни намоён эта олганман, - дейди Кроос.

Кроос устози Юпп Хайнкес билан бирга Германия чемпионати ва Чемпионлар лигасида зафар қучган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!