Крооснинг "Реал"даги тақдирига ойдинлик киритилди

"Реал" Мадрид клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос жамоа билан амалдаги шартномасини узайтирмоқчи. Бу ҳақда журналист Николо Скира ўз саҳифасида маълум қилди.

Юқоридаги инсайдерга кўра, "Қироллик клуби" 31 ёшли немис футболчиси билан 2024 йилнинг 30 июнига қадар бўлган муддатга янги шартнома имзолашга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Тони Кроос “Реал” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023нинг ярмига йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!