"Krotone" - "Jenoa": mehmonlar hisobni ochdi! (matnli translyatsiya)
Italiya A Seriyasi 20-turidan o‘rin olgan "Krotone" - "Jenoa" bahsi boshlanish arafasida. Uni saytimiz orqali matnli ko‘rinishda kuzatib borishingiz mumkin. Matnli translyatsiyani Abdulla Mannonov olib boradi.
- 90+4'

Учрашув якунланди! "Женоа" меҳмонда аутсайдер "Кротоне"ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!
- 90+3'

Мелегони бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди.
- 90+1'

Аркадиуш Реца қўпол подкати учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 90+'

Учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 89'

"Кротоне" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, бироқ хавфли ҳужум юзага келмади.
- 88'
"Кротоне" футболчиси тепган тўп Мартин Чиборрага тегиб майдонни тарк этди, бурчак тўпи.
- 85'

"Кротоне" аъзоси Эдуардо Энрике сариқ карточка олди.
- 84'

"Женоа" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 83'
"Женоа" ажойиб позицион ҳужум намойиш этмоқда. Жамоавий ўйин ажойиб. Бурчак зарбаси ҳам ишлаб олинди.
- 80'

Мелегонининг ўзи бурчак тўпини ижро этади.
- 79'
Филиппо Мелегони берган зарба ҳимоячилар томонидан майдон ташқарисига чиқариб юборилди.
- 74'
Горан Пандевнинг жарима майдони ташқарисидан кучли зарба берди, бироқ унга аниқлик етишмади.
- 73'
Гильоненинг жарима майдони ичига амалга оширган узатмасини ҳимоячилар узоқлаштирди, позицион ҳужум давом этмоқда.
- 72'

"Женоа"да ҳам 2 ўзгариш: Дестро ўрнига Пандев, Заппакоста ўрнига Гильоне ўйинга қўшилди.
- 71'

Заппакостада офсайд қайд этилди
- 70'

"Кротоне"да навбатдаги ўзгариш: Лисандро Магальян ўрнига Коффи Жиджи ўйинга қўшилди.
- 69'

"Кротоне"да ўзгариш: Занеллато ўрнига Эдуардо Энрике ўйинга қўшилди.
- 67'

Тўп яна бурчакка чиқариб юборилди. Давиде Заппакоста уни яна бир бор ижро этади.
- 66'

Давиде Заппакостанинг ўзи бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 65'
Заппакостанинг самарали уринишлари оқибатида бурчак тўпи ишлаб олинди.
- 63'

"Женоа" бурчак тўпидан хавфли вазият ҳосил қила олмади.
- 62'

2-ўзгариш: Миха Зайц ўрнига Филиппо Мелегони ўйинга қўшилди.
- 61'

Ўзгариш: ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ўрнига Марко Пьяца ўйинга қўшилди.
- 60'

Элдор Шомуродов офсайдда қолиб кетди.
- 59'

Бурчакдан узатилган тўп ҳимоячилар томонидан узоқлаштирилди.
- 58'
Элдор Шомуродов жарима майдони чизиғи устида тўпни қабул қилиб олди ва бир амаллаб тўпни дарвозага йўналтирди! Тўп рикошетдан сўнг майдон ташқарисига чиқиб кетди! Бурчак тўпи.
- 57'

"Кротоне"да ўзгариш: Ди Кармине ўрнига Эммануель Ривьер ўйинга қўшилди.
- 55'

"Женоа" футболчилари бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 54'
"Женоа" тўп назоратига эътибор қарата бошлади.
- 51'

ГОООООООООООООООЛЛЛ!!! Маттиа Дестро жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олди ва зарба берди! Ажойиб гол. 0-3!
- 50'
Ух! Самьюэл Ди Карминенинг зарбаси дарвозадан бирозгина юқорилаб кетди!
- 48'
"Кротоне" футболчилари "тики-така" услубида ўйин намойиш этишмоқда. "Женоа" асосан ҳимояланмоқда. Қарши ҳужум тактикаси.
- 47'

"Кротоне"да ўзгариш: Педру Перейра ўрнига Антонио Рисполи ўйинга қўшилди.
- 46'

Иккинчи бўлим бошланди!
- 45'
Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.
- 45+2'

Биринчи бўлим якунланди! Танаффус.
- 45+'

Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 44'
Лука Марроне рақибини чалиб йиқитди. Жарима зарбаси.
- 42'

"Женоа" футболчиси офсайдда қолиб кетди.
- 41'
Элдор Шомуродов росмана маънода қўпол ўйнади ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
- 38'

Давиде Заппакоста майдонда тиббий ёрдам олмоқда. У жароҳат олди, шекилли.
- 36'

"Женоа" бурчак тўпидан хавфли вазият юзага келтира олмади.
- 35'
Маттиа Дестронинг узатмасимон зарбасини ҳимоячилар ташқарига чиқариб юборди. "Женоа" бурчак тўпини ижро этади.
- 34'

Доминико Кришито жароҳат олди. У майдонда тиббий ёрдам олмоқда.
- 33'

"Кротоне" аъзоси Жуниор Мессиас ўйин қоидасини бузди ва сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 32'

"Кротоне" бурчак тўпидан хавфли вазият ярата олмади. Тўп меҳмонларда.
- 31'
Аркадиуш Реца жарима майдони ичига идеал кросс амалга оширди, бироқ ҳимоячи уни боши билан узоқлдаштирди.
- 29'

ГОООООООООООООООЛЛЛ!!! "Женоа" ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди! Заппакостанинг узатмасини Мартин-Чиборра дарвозага тўғирлаб юборди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди! 0-2!
- 28'
Педру Перейра жарима майдончаси ичига ажойиб узатма амалга оширди, бироқ ҳимоячилар уни узоқлаштиришди.
- 27'

"Женоа" аъзоси Кевин Стротманн сариқ карточка олди.
- 24'

ГОООООООООООООООООЛЛЛ!!! Шомуродов бошлаб берган ҳужум Дестронинг голи билан якунланди! 0-1!
- 21'
Аркадиш Рица ажойиб дриблинги билан ўйин темпини кўтарди, бироқ якун омадсиз чиқди.
- 19'
"Женоа" тўпни ишонч билан назорат қилмоқда.
- 18'
Перейрада барчаси жойида. У ўйинни давом эттира олади.
- 17'

"Кротоне" футболчиси Педру Перейра майдонда тиббий ёрдам олмоқда.
- 15'
Давиде Заппакоста ишончли ўйнади. Хавфли ҳужум ноаниқ зарба билан якунланди.
- 13'
"Кротоне" футболчиси Сими ўйин қоидасини қўпол тарзда бузди. Бош ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.
- 10'
Миха Зайц берган зарба дарвозанинг чап устунига тегиб майдонни тарк этди!
- 8'

"Кротоне"нинг хавфли ҳужуми "Женоа" дарвозабони Маттиа Периннинг суперсейви билан якунланди.
- 7'
Шомуродовнинг шериги Кевин Стротман ўйин қоидасини бузди. Бош ҳакам Пьеро Жакомелли ҳуштагини чалиб жарима зарбаси белгилади.
- 4'
Лука Марроненинг қўпол подкатини кўрган ҳакам ҳуштагини чалиб, уни огоҳлантирди.
- 2'
"Кротоне" футболчиси Лисандро Магальян "Женоа" аъзосига нисбатан ўйин қоидасини бузди. Ҳакам жарима зарбаси белгилади.
- 1'

Учрашув бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. А Серия мадҳияси янгради.
- 0'
Италия А Серияси 20-туридан ўрин олган "Кротоне" - "Женоа" беллашувини ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.



Fikrlar