Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Италия А Серияси 5-туридан ўрин олган "Кротоне" - "Ювентус" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

Кротоне

  • Сими 12'

А Серия 4-тур

18/10/2020, 00:45

1
:
1
Тугади

Ювентус

  • Альваро Мората 21'

Стадион: Stadio Ezio Scida 1000 томошабин

Бош ҳакам: Francesco Forneau

45'
90'

  • 90+7'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+5'

    Мората ҳужумда қоидани бузди. Альваро тўпни қўли билан ўйнаган эди.

  • 90+4'

    Фработта тезликда ўтиб кетаётган рақибини қўполлик билан тўхтатиб қолди.

  • 90+2'

    Бонуччи дарвозабон билан бирга-бир вазиятга қочиб кетаётган рақибини зарарсизлантирди.

  • 90'

    Асосий вақтга 7 дақиқа қўшиб берилди.

  • 87'

    Майдон эгалари ўйин сўнгида тўпни ўзларида ушлаб турибди.

  • 84'

    Мезбонлар аъзоси сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 82'

    "Ювентус"га ғалаба кўпроқ керакка ўхшайди. Улар ҳужумда фаолроқ кўринмоқда.

  • 79'

    Гол бекор қилинди! Мората офсайдда қолиб кетган экан.

  • 77'

    Бош ҳакам ВАРга қулоқ солмоқда. Эҳтимолий офсайд текширилмоқда.

  • 76'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Мората жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

    Куадрадонинг узатмасини Альваро дарвозага тўғирлаб юборди.

  • 73'

    Лука Силигарди ва Андреа Рисполи майдонга тушди. Улар ўрнига Педро Перейра ҳамда Милош Вулич захирага олинди.

  • 70'

    Кулусевски ҳамда Артур захирага олинди. Улар ўрнига Рабьо ва Бернардески майдонга тушди.

  • 68'

    Меҳмонларнинг навбатдаги Моратанинг ноаниқ узатмаси туфайли узилиб қолди.

  • 66'

    Бир киши кам бўлиб қолган "Юве" футболчилари ҳужумга ўтишга бироз қийналмоқда.

  • 63'

    Моратанинг бош билан йўллаган зарбаси устунга тегиб, дарвозабон қўлларига келиб тушди.

  • 61'

    Лука Чигаринига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 60'

    Бош ҳакам Кьезани майдондан четлатди. У Лука Чигаринининг оёғини босиб олган эди.

  • 59'

    Майдон эгаларининг навбатдаги стандарт вазияти бесамар якунланди.

  • 56'

    Хуан Куадрадо Маноло Портанова ўрнига ўйинга қўшилди.

  • 54'

    "Кротоне"нинг ҳужумлари тобора хавфли тус ола бошлади.

  • 52'

    Жуниор Мессиас ҳаводан келаётган тўпга зарба бера олмади.

  • 51'

    Туринликлар майдон марказида тўпни назорат қилмоқда.

  • 48'

    Сими жарима майдони ичида тўпни ўзига бўйсундира олмади. Буффон тўпни эгаллаб олди.

  • 46'

    Бентанкурнинг зарбаси хавфли тус олди. Бироқ озгина аниқлик етишмади.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45'

    Биринчи таймга вақт қўшиб берилмади. Танаффус!

  • 44'

    Яқин масофадан берилган кучли зарбани Буффон қайтарди.

  • 43'

    Мезбонларнинг жарима майдони марказига узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди.

  • 41'

    "Кротоне"нинг тезкор қарши ҳужумини кўпчилик бўлиб зарарсизлантирди.

  • 40'

    Жанлука Фработтининг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 37'

    Буффон олдинга югуриб чиққан ҳолда, рақибларининг хавфли ҳужумини бартараф этди.

  • 35'

    Бурчакдан оширилган тўпга "Юве" футболчиларидан ҳеч ким ета олмади.

  • 32'

    Меҳмонларнинг жарима майдонига иккинчи қаватдан узатган тўплари ўтмаяпти.

  • 29'

    Футболчилар тўп учун курашга киришдан қайтмаяпти.

  • 27'

    "Ювентус"нинг бу сафарги ҳужуми ноаниқ узатма туфайли тўхтаб қолди.

  • 25'

    Кулусевскининг узоқ масофадан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди.

  • 23'

    Жарима майдони яқинида "Юве" стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 21'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! Мората ҳисобни тенглаштирди!

    Кьезанинг идеал пасидан кейин Мората бўш қолган дарвозага тўпни киритди!

  • 20'

    Кулусевски икки рақиби орасидан тўпни олиб ўтмоқчи бўлди. Аммо буни уддалай олмади.

  • 18'

    Бурчакдан оширилган тўпга Мората ноаниқ зарба берди.

  • 16'

    Пирло шогирдлри яхши ўйланган комбинациялар уюштирмоқда. Аммо ижрога келганда бироз оқсаяпти.

  • 14'

    Лука Чигарини огоҳлантирилди.

  • 12'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Сими ҳисобни очди!

    11 метрлик нуқта олдига яқинлашган ҳужумчи Буффонга имконият қолдирмади.

  • 11'

    Бонуччига чариқ карточка кўрсатилди.

  • 11'

    Бонуччи жарима майдонида қўполлик ишлатди. Ҳакам нуқтага ишора қилди.

  • 9'

    Артур Вулич билан тўқнашиб кетди. Ҳужумда қоида бузилди.

  • 7'

    "Кротоне" футболчилари рақибларини майдон бўйлаб югуришга мажбур қилмоқда.

  • 5'

    Бурчакдан оширилган тўпни меҳмонлар қайтарди.

  • 4'

    Илк дақиқалардан мезбонлар тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

  • 2'

    Симининг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келмоқда. Ўйин бошланиши учун барчаси шай!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
/*desktop-news-footer*/

Минбар

Барча блоглар