Куадрадо фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин

Испаниянинг "Марсель" клуби раҳбарияти ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган вингер Флорьян Товен ўрнига муносиб ўринбосар қидиришни бошлаб юборди.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра марселликлар унинг ўрнига "Ювентус" ярим ҳимоячиси Хуан Куадрадони муносиб номзод сифатида кўришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мавсум бошида жиддий жароҳат олган ва айни дамда даволанишни давом эттираётган 30 ёшли колумбиялик футболчи бу мавсум 11та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!