Куадрадо узоқ муддатга сафдан чиқди, унинг жароҳати жиддий
"Интер" футболчиси Хуан Куадрадо тахминан 3 ойга сафдан чиққани айтилмоқда. Унинг жароҳати кутилганидан жиддий бўлиб чиқди.
Футболчининг тузалиб кетиши борасида аниқ вақт маълум қилинмаган. Бош мураббий Симоне Индзаги унинг операция қилиниши мумкинлигини ҳам айтиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, Хуан жорий мавсум А Сериянинг 7 ўйинида 2 ассист муаллифи бўлди. Шунингдек, у чемпионлар лигасида ҳам 2 та учрашувда майдонга тушди.
Фикрлар