Куадрадони
Ads

"Ювентус" клуби мураббийлар штаби жамоанинг ўнг қанот вингери Хуан Куадрадонинг позициясини ўзгартиришни режалаштиришмоқда.

Goal нашри тарқатган хабарга кўра 31 ёшли колумбиялик футболчи Леонардо Спинаццола ва Жоау Канселуларнинг сотиб юборилгани туфайли янги мавсумда ўнг қанот ҳимоячида тўп суриши мумкин. Бироқ, бу ўрин учун у Маттиа де Шильо билан рақобат олиб боришига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, Куадрадо учун ўнг қанот ҳимоясида ўйнаш бегона эмас. У Массимилиано Аллегри даврида ушбу позицияда 6та ўйин ўтказган ва 4та голга ассистентлик қилишга эришган.