Куадрадони "Ювентус"да олиб қолишмоқчи
"Ювентус" раҳбарияти жамоанинг колумбиялик ярим ҳимоячиси Хуан Куадрадони таркибда сақлаб қолмоқчи. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, “кекса синьора” аллақачон 32 ёшли футболчи билан музокараларни бошлаб юборган. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.
Куадрадо жорий мавсум “Ювентус” сафида 14 та ўйинда майдонга тушди ва 8 та голга ассистентлик қилди.
Фикрлар