Куадрадонинг трансфери
Ads

Миланнинг “Интер” клуби “Ювентус” ярим ҳимоячиси Хуан Куадрадога жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар бермоқда.

Берилган маълумотларга кўра колумбиялик футболчининг трансфери “нерадзуррилар”га  таҳминан 30 млн еврога тушиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” жорий ёзги трансферлар даврида Дуглас Коста ва Федерико Бернардески каби футболчиларни сотиб олди. Янги мавсумда эса юқорида номлари тилга олинган футболчилар Куадрадони заҳирага ўтқазиб қўйишлари мумкин. Шу сабабли ҳам у ўзига янги жамоа қидиришни бошлаб юборган.

Маълумот учун, 29 ёшли футболчи ўтган мавсум Италия А Сериясида жами 30та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.