Кубарси Асенсио билан бўладиган тандем ҳақида гапирди

TIGGO 2 PRO

"Барселона" ҳимоячиси Пау Кубарси "Реал Мадрид" футболчиси Рауль Асенсио билан бирга, Испания терма жамоасида ҳаракат қилиши ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 
 
"Асенсио яхши, ажойиб футболчилардан бири ҳисобланади. Рауль мавсумни кутилмаганда зўр ўтказди ва шундай давом этмоқда. Биздан яхши жуфтлик чиқишини ҳис қиляпман" - дея таъриф бериб ўтди "кўк-анорранглилар" футболчиси. 
 
Маълумот ўрнида, Испания 20 ва 23 март кунлари Миллатлар лигаси доирасида Нидерландия билан тўқнаш келади. Ушбу икки учрашув ҳам Тошкент вақти билан 00:45 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!