Кубарси кейинги баҳсда иштирок этадими?

"Marca" нашрининг хабар беришича, "Барселона" футболчиси Пау Кубарси Ла Лиганинг "Реал Сосьедад"га қарши ўйинида иштирок этишни хоҳлаяпти.

Бироқ, жамоа бош мураббийи Ханси Флик бу масалага эҳтиёткорона ёндашмоқчи. Сабаби, у ҳимоячининг юзидаги  чокларнинг ажралиш хавфига йўл қўймайди. Футболчининг беллашувдаги иштироки ҳали ҳам савол остида.

Маълумот учун, 17 ёшли ҳимоячи Чемпионлар лигаси доирасида "Црвена Звезда"га қарши ўйинда (5:2) рақиб ҳимоячиси Урош Спайичнинг бутсаси юзига тегиши туфайли жароҳат олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!