Кубарси: "Мбаппе бир зумдаги тезкор ҳаракати билан барчасини ўзгартира олади"
Испания терма жамоаси ҳимоячиси Пау Кубарси жаҳон чемпионати-2026 ярим финали олдидан Франция терма жамоаси етакчиси Килиан Мбаппе билан бўладиган дуэль ҳақида фикр билдирди
Унинг таъкидлашича, у машҳур ҳужумчидан қўрқмайди, бироқ Мбаппенинг ўзига хос маҳоратини инкор этиб бўлмайди.
«Мбаппе? Мен қўрқмайман. Ҳеч қандай қўрқув йўқ. Лекин ҳамма унинг қандай футболчи эканини билади. У ҳатто ўйинда унча фаол кўринмаса ҳам, бир зумдаги тезкор ҳаракати билан барчасини ўзгартира олади. У бетакрор, худди Ламин Ямаль каби. Шунинг учун 90 дақиқа давомида ҳушёр бўлиш керак», — дея Кубарсининг сўзларини келтиради Diario AS.
Жаҳон чемпионати-2026 ярим финалида Испания ва Франция терма жамоалари ўртасидаги беллашув 14 июлдан 15 июлга ўтар кечаси бўлиб ўтади. Учрашув АҚШнинг Арлингтон шаҳрида жойлашган «AT&T Stadium» аренасида ўтказилади.

Фикрлар