Кучли бешлик чемпионатларидан бири жамоалар сонини камайтирмоқчи

Франция Лига1 иштирокчилари сонини камайтириш муҳокама қилинмоқда. Le Parisien нашри хабарига кўра, бу масала Профессионал футбол лигаси директорлар кенгашининг сўнгги йиғилишида кўтарилган.

Гап Лига 1 иштирокчи жамоалари сонини 20 тадан 18 тага қисқариши ҳақида кетмоқда. Директорлар кенгашининг айрим вакиллари ҳатто жамоалар сонини бирданига 16 тага туширишни маъқул, деб ҳисобламоқда.

Лига 1 таркибидаги жамоалар сони 2022/2023 йилги мавсумдан қисқартирилиши мумкин. Манбанинг таъкидлашича, ушбу камайиш телевизион трансляция ҳуқуқи нархининг пасайиши билан боғлиқ.

Франциянинг амалдаги чемпиони ПСЖ клуби ҳисобланади. Парижликлар жорий мавсум ҳозирча “Лилль”дан кейин 2-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
27/04/2021 23:39
АГМК ни ўйинигача уҳлаб қолмаслик учун эрмак қилиб ўтирибмизда йозиб.
&
Турсун Ғани
27/04/2021 23:37
Менга Пушкин 1 жаҳону
Менга Байрин 1 жаҳон
Суперлигадек лигам бор
Бағрим осмон Ўзбегим.
&
Турсун Ғани
27/04/2021 23:34
Немисларда 18 та жамоа бундислига савяси яҳши, Франция ҳам Германя йўлидан кетмоқчи шекелли, Англя, Испаня ва Италяда 20 тадан қолгани маъқул. Франция фарқи йўқ Рассиядек 16та қилса ҳам майли.