Кучли термалар Евро 2020 да қандай кўриниш ҳосил қилиши мумкин?

Келаётган йилда Европа бўйлаб 12 шаҳар футбол ўйинларига мезбонлик қилади. Ҳар бир шаҳар гуруҳ босқичининг учта ўйинларини қабул қилади. Бундай тизимдаги мусобақа ҳақиқатдан ёдда қолиши аниқ. Терма жамоалар эса ўзларини кўрсатишлари талаб қилинади.

Савол туғилади, қитъанинг нуфузли термалари қай кўринишда бўлади?

Португалиянинг асосий таркиби қандай бўлади?

Мавзуни амалдаги Европа чемпионларидан бошлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Пепе ҳимояда ёш Рубен Диасга йўл-йўриқ кўрсатади. Ўнг қанот эса Жоао Канселуга тегишли бўлиши ҳозирданоқ маълум. Вильям Карвалью Рубен Навас ва Моутиньога “Вулверхемптон”даги ҳамкорлигини термада ҳам муносиб тарзда давом эттиришларига имконият яратиб бериши керак бўлади. Ҳужумда эса Криштиан Роналду асосий тўпурар вазифасини бажарса, қанотлардан унга Гонсало Гедеш ва Бернардо Сильва ёрдам беради.

Германиянинг асосий таркиби қандай бўлади?

Немислар ўзларининг янги даврини бошлашни мақсад қилган. 2014-йилги Жаҳон Чемпионларидан фақатгина Тони Кроос ва Мануель Нойерлар қолган. “Немис машинаси”да бир неча тактик вариантлар бор, аммо энг мақбули 3-4-2-1 варианти ҳисобланади. Кучли ҳимоя чизиғига айланиб бораётган Рюдигер ва Зюлелар ўзларини кўрсатишлари керак. Жошуа Киммих ва Лерой Сане жамоага яратувчанлик баҳш этишса, Кай Гавертц ва Марко Ройс Тимо Вернернинг ишини осонлаштириши зарур.

Франциянинг асосий таркиби қандай бўлади?

Амалдаги Жаҳон Чемпионлари 2020-йилда ҳам катта ўзгаришларга юз тутмаса керак. Факт шуки, Жаҳон Чемпионати финалидаги асосий таркибнинг ўнтаси Евро-2020 да ўйнаса керак. Ягона ўзгариш шуки, Мбаппе энди жамоаси ҳужумини Усмон Дембеле билан қуришга ҳаракат қилади. Икки ёш футболчилар ақл бовар қилмас даражада истеъдодли ва янаги йил ҳам асосий таркибдаги ўринларини йўқотиб қўймаса керак. “Келишган”, аммо барқарор ўйин кўрсата олмайдиган Жируга жой йўқлигини тахмин қилиш қийин эмас.

Англиянинг асосий таркиби қандай бўлади?

Англия ўз таркибини Жаҳон Чемпионатида шакллантириб олган таркибига озгина ўзгартириш киритиш орқали қуришга уриниб кўради. Ҳимоя тўртлиги ўзгармасдан қолиши ва Деклен Райс ва Ҳарри Уинксларнинг ярим ҳимояда янги вариантлар тақдим қилиши мумкин. Рэшфорд ва Стерлинг ҳужум жуфтлиги Кейн ва Деле Аллига ҳужумда камарбаста бўлишади.

Голландиянинг асосий таркиби қандай бўлади?

“Учар голландлар” ноқулай йўлдан боришмоқда. Роналд Куман “лолақизғалдоқлар”ни яна мўрт жамоага айлантириб қўйди. Гарчи таркибда бир қатор “юлдузчлар” бўлсада, уларда барқарор ўйин намойиш қилиш анча пасайиб қолди. Ҳимояда Ван Дейкка гранд клубларнинг нишонига айланган Маттейс Де Лигт шериклик қилади. “Барса”нинг янги аъзоси Френки Де Йонг эса ярим ҳимояда порлаши кутилмоқда. Унга ярим ҳимояда Вейналдум ва Ван де Беек куч бағишлайди. Ҳужумда Мемфис Депай “алдамчи тўққизлик” ролида бўлса, Куинси Промес ва Стивен Бергвейн рақиб ҳимоячиларини доғда қолдиришлари талаб этилади.

Испаниянинг асосий таркиби қандай бўлади?

Испания сўнгги уч турнирда “қовун туширганидан” кейин катта қайтиш қилиши тахмин қилинмоқда. Улар яна бир марта “дахшатли туш”ни бошларидан ўтказишни истамайди. Луис Энрикенинг ихтиёрида ҳамон иқтидорли футболчилар тўпланган. Аммо уларга ҳимоя ва ҳужумда элита футболчининг йўқлиги панд бермаса, яна ўзларини кўрсата олади. Жерар Пике ва Давид Вилья каби муҳим футболчиларнинг йўқлиги термани қийнаб қўйиши эҳтимоли юқори.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!