Кудерметова ва Соболенко тандеми кучли экан

Хертогенбос шаҳрида хотин-қизлар ўртасида ўтаётган "Libema Open" турнирининг чорак финалида кортга чиқадиган теннисчилар сараланмоқда.

Россиялик теннисчи Вероника Кудерметова ва беларуслик Арина Соболенко мусобақанинг жуфтлик баҳсларида хорватиялик Дария Юрак ва швециялик Корнелию Листерни 7:5, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа ғалаба қозонган Кудерметова ҳамда Соболенко чорак финалда бельгияик Элиза Мертенс ва голландиялик Деми Шуурсга қарши кортга чиқади.

Sports.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)