Кулибали: “Интер” билан дуранг ўйнаганимиздан афсусдаман
Ads

 

“Наполи” жамоаси ҳимоячиси Калиду Кулибали “Интер”га қарши (0:0) кечган Италия чемпионати 28-тур ўйинидан кейин фирклари билан ўртоқлашди.

“Интер” билан дуранг ўйнаганимиздан афсусдаман. Биз яхши ўйнагандик, аммо гол етишмади. Жамоа тўғри йўналишда кетмоқда, биз фақатгина олға юришда давом этишимиз лозим.

Ҳар нарса содир бўлиши мумкин, шу сабабли ҳам бир-биримизга ишонишимиз, қўллаб-қувватлашимиз зарур. Олдинда қолган барча беллашувларда имкон қадар кўп очко ишлаш талаб этилади”, – деди Кулибали.