Кулибали: МЮ га ўтишим шунчаки миш-миш

"Наполи" клуби ҳимоячиси Калиду Кулибали ўзининг "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкинлиги борасида тарқалган хабарларга муносабат билдириб ўтди. Бу ҳақда The Mirror нашри хабар тарқатмоқда.

“МЮга ўтишим мумкинми? Мен аллақачон бу миш-мишларга ўрганиб қолганман. Чунки, ОАВ деярли ҳар куни менинг кетишим ҳақида ёзишади. Мен эса “Наполи” билан бирга “Скудетто”да ғалаба қозонишни хоҳлайман”, - дейди 28 ёшли сенегаллик футболчи.

Маълумот учун, Кулибали жорий мавсум “Наполи” сафида жами 8 та ўйинда майдонга тушди. Неаполликлар эса 13 очко билан мусобақа жадвалида 4-ўринда боришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!