Кулибали учун асосий даъвогар кимлиги маълум қилинди

"Наполи" клуби ҳимоячиси Калиду Кулибали катта эҳтимол билан янги мавсумни янги жамоада бошлайди.

Daily Mail нашрининг ёзишича, 28 ёшли сенегаллик футболчига "Ливерпуль", "Манчестер Юнайтед", "Реал" ва ПСЖдан таклифлар бор. Аммо, улар орасида “Ливерпуль” фаворит, дея тилга олинмоқда.

Ўз навбатида эса “Наполи” Кулибалининг трансферидан 100 млн евро ишлаб олишни кўзламоқда. Калиду жорий мавсум 21 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!