Кулибали яна МЮ нишонида!

"Манчестер Юнайтед" клуби яна "Наполи" ҳимоячиси Калиду Кулибалига жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра “қизил иблислар” сенегаллик футболчини ёзги трансферлар даврида сотиб олишга ҳаракат қилиб кўришмоқчи.

Маълумот учун, Кулибали жорий мавсум “Наполи” сафида 20 та ўйинда майдонга тушди. Унинг неаполликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган, трансфер нархи эса 75 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!