Кулибали "Ювентус"га ўтиши мумкин

"Наполи" клуби ҳимоячиси Калиду Кулибали навбатдаги топ клубнинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра 27 ёшли сенегаллик футболчи учун "Ювентус" ҳам курашга қўшилди. Туринликлар тез орада Кулибалининг трансфери борасида музокараларни бошлашмоқчи.

Гап шундаки, Кулибалини шахсан “Ювентус”нинг бўлажак мураббийи Маурицио Сарри жамоага олиб келинишини хоҳламоқда. Боиси, улар бирга “Наполи”да фаолият олиб боришган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Кулибалига ПСЖ ҳам даъвогарлик қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. "Наполи" эса уни 180 млн еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!